Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
Чиқиш
Кириш
Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Хуш келибсиз!
Яҳова Шоҳидларининг адабиётларини турли тилларда ўрганиш учун мўлжалланган онлайн кутубхона.
Адабиётларни юклаб олиш учун, марҳамат, jw.org сайтига киринг.
  • Бугун

Жума, 14 ноябрь

Сизнинг чиройингиз ташқи кўринишдан... иборат бўлмасин. (1 Бутр. 3:3)

Мулоҳазакорлик бошқаларнинг нуқтаи назарини ҳурмат қилишимизга ёрдам беради. Мисол учун, баъзи опаларимиз пардоз-андоз қилишни хуш кўради, бошқалари эса йўқ. Айримлар спиртли ичимликларни меъёрида истеъмол қилишни ёқтиради, бошқалар эса умуман ичмасликка қарор қилади. Барча масиҳийлар соғлом бўлишни истайди, лекин турли даволаниш усулини танлайди. Нуқтаи назаримизни доим тўғри деб ҳисобласак ва буни жамоатдагиларга сингдиришга ҳаракат қилсак, бошқаларни қоқинтиришимиз ҳамда бўлинишларни юзага келтиришимиз мумкин. (1 Кор. 8:9; 10:23, 24) Яҳова кийиниш борасида қатъий қоидалар ўрнатишнинг ўрнига биз учун принципларни тақдим этган. Шундай экан, мулоҳазакорликни намоён этиб, ор-номус ва «фаҳм-фаросат» билан Худонинг хизматчиларига мувофиқ тарзда кийинамиз. (1 Тим. 2:9, 10) Шунинг учун кийиниш тарзимиз билан бошқаларнинг эътиборини ўзимизга ҳаддан ташқари қаратмаймиз. Муқаддас Китобдаги принциплар оқсоқолларга ҳам кийиниш ва соч турмаги борасида шахсий қоидалар ўрнатмасликка кўмаклашади. w23.07 23-, 24-саҳ., 13-, 14-хб.

2025 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз

Шанба, 15 ноябрь

Мени диққат билан тингланг, мазали овқат енг. Шунда чиндан ҳам тансиқ таомлар еб лаззатланасиз. (Ишаё 55:2)

Яҳова иккита мажозий аёлнинг мисолидан фойдаланиб, бизни бахтли келажак кутаётганини кўрсатяпти. «Аҳмоқ аёл»нинг таклифини қабул қилаётганлар эътиборини «ширин» ва яширин нарсалардан завқ олишга қаратяпти. Бу ишлари уларни «гўр қаъри»га олиб боради. (Ҳик. 9:13, 17, 18) «Ҳақиқий донолик»нинг таклифини қабул қилганларни эса умуман бошқача келажак кутяпти. (Ҳик. 9:1) Биз Яҳова яхши кўрган нарсаларни яхши кўришга ва У нафратланган нарсалардан нафратланишга ўрганяпмиз. (Заб. 97:10) Шунингдек, бошқаларга ҳам «ҳақиқий донолик»нинг таклифидан фойда олишга кўмаклашишдан мамнуният топяпмиз. Биз гўё шаҳар тепаликларида шундай дея жар соляпмиз: «Ким тажрибасиз бўлса, бу ёққа келсин». Биз ҳамда бу таклифни қабул қилганлар нафақат ҳозир фойда оламиз. Унинг фойдаси мангу бўлиб, «фаҳм-фаросат йўли бўйлаб қадам» босар эканмиз, бизга абадий яшаш имконини беради. (Ҳик. 9:3, 4, 6) w23.06 24-, 25-саҳ., 17-, 18-хб.

2025 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз

Якшанба, 16 ноябрь

Ғазабини тийган қудратли кишидан яхшироқ, ўзини тута билган эса шаҳарни забт этгандан аълороқ. (Ҳик. 16:32)

Ҳамкасбингиз ёки синфдошингиз эътиқодингиз тўғрисида савол берганида, ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Ҳаяжонланасизми? Кўпларимиз ҳаяжонланамиз. Лекин бу каби савол унинг фикрини ёки эътиқодини тушунишга ва унга хушхабарни айтишга имкон берар. Гоҳида эса кимдир биз билан баҳслашиш ниятида савол бериши мумкин. Бу бизни ҳайрон қолдирмаслиги муҳим. Негаки, айримлар эътиқодимиз ҳақида нотўғри маълумотга эга. (Ҳавор. 28:22) Бундан ташқари, биз «охирзамонда» яшаяпмиз, кўпчилик «муросасиз» ва ҳатто «шафқатсиз». (2 Тим. 3:1, 3) Эҳтимол, шундай ўйларсиз: «Кимдир эътиқодим ҳақида мен билан баҳслашмоқчи бўлса, қанақасига юмшоқ бўлиб, хушмуомала жавоб бера оламан?» Бунда сизга нима ёрдам беради? Бир сўз билан айтганда, мулойимлик. Мулойим киши унга иғволи саволлар беришганида ёки у саволга қандай жавоб беришни билмаганида, ўзини назорат қилиб, хотиржам бўлиб қолади. w23.09 14-саҳ., 1-, 2-хб.

2025 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз
Хуш келибсиз!
Яҳова Шоҳидларининг адабиётларини турли тилларда ўрганиш учун мўлжалланган онлайн кутубхона.
Адабиётларни юклаб олиш учун, марҳамат, jw.org сайтига киринг.
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш